Наманганда спортнинг аёллар кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтмоқда

14-июнь куни Наманганда спортнинг аёллар кураши бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди.  Мазкур мусобақада юртимизнинг ҳар бир вилоятидан кўплаб курашчилар ғолиблик учун бахс олиб бормоқдалар. Маълумки, ушбу кураш турлари Олимпиада дастуридан ўрин олган ва ўз ўрнида курашчиларимиз доимо, халқаро ареналарда юртимиз шаънини муносиб химоя қилиб келишган. Қолаверса, Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёргарлик жараёнлари борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўзига хос ўқув-машғулот йиғинлари дастури ишлаб чиқилган унга кўра, жорий ойда Жанубий Кореяда эркин ва юнон-рум курашчиларимиз жанубий кореялик атлетлар билан тажриба алмашиш ва тайёргарлик ўқув-машғулотларида иштирок этади. Аёллар терма жамоаси эса, 10 июлда Туркияга йўл олишади ва у ерда мезбонлар билан бирга ўқув машғулот йиғинларида ўз тажрибаларини оширишга ҳаракат қиладилар.  Намангандаги Ўзбекистон кубогига қайтсак, ушбу турнир 16 июнь куни ўз якунига етади. Ғолиб ва совриндорларни навбатдаги хабарларимизда тақдим этамиз. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!

кк

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!