Намангандаги "Марказий" стадионда хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрсатма берилди

10 апрель куни Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамалов “Марказий” стадионга ташриф буюриб, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов билан учрашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур учрашув давомида шаҳар ҳокими стадионда хавфсизликни таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиб, бу борада ўз тавсиялари ва таклифларини берди.

Шунингдек, Ғофуржон Жамалов “Навбаҳор” клуби базасидаги шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди, футболчилар, жамоа бош мураббийи Виктор Жалилов билан суҳбатлашиб, уларга кейинги ўйинларда куч-қувват ва омад тилади.

photo_2021-04-11_00-16-06

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!