Наманганга янги легионерларнинг ташрифи бошланди
Хабар берганимиздек, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчилари янги мавсумга тайёргарликни 10 январь куни бошлашади.
“Лочинлар”нинг россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ўтказиладиган бугундан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 10 нафардан ортиқ хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.
Кеча Наманганга жамоамиз сардори Игорь Голбан ҳам етиб келди.
Шунингдек, кўрикдан ўтадиган хорижлик футболчилар ҳам кечадан бошлаб, жамоа ихтиёрига етиб келишди.
Россиялик ўйинчилар – Артём Шербак, Алексей Курилов ва Станислав Ефимов, хорватиялик Вилим Посинкович, камерунлик Мбасси Эммануэл Рикардо шулар жумласидан.
Қолган легионерларнинг жамоа ихтиёрига бугун етиб келишлари кутилмоқда.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар