Намаюнас тарихий Ватанида жанг ўтказмоқчи
Аёллар ўртасидаги минимал вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Роуз Намаюнас бир кун келиб ўзининг тарихий ватани Литвада жанг ўтказишни ҳоҳлайди.
"Мен бу ҳақида аллақачон ўйлаб кўрганман, бир кун келиб Литвада жанг ўтказмоқчиман. UFC ни Литвага олиб келиб, Манон Фиоро ёки бошқа биров билан камар учун реванш жангини ўтказишни жуда истайман. Бу менинг орзуим ва бу ҳақиқатга айланишини хоҳлайман", - деб Намаюнасдан иқтибос келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, 14 июлга ўтар кечаси Намаюнас(13-6) ҳакамларнинг якдил қарори билан Трейси Кортез(11-2)ни мағлуб этди.
Фикрлар