Нани Фернандешдан "Сити"га ўтмаслигини сўраган

"У пайтлар биз Фернандеш билан "Спортинг"да бирга ўйнардик. Мен у билан машғулотларда бирга ишлардим ва бу йигитчада нимадир борлигини ҳис қилардим. Мен унда АПЛ, Ла Лига ёки Европанинг бошқа кучли чемпионатларида ўйнаб кетиш учун етарли потенциал борлигини сезардим.

Қишки трансферлар ойнаси очилмасдан олдин унга Англиянинг кўплаб грандлари қизиқиб қолишди. Айниқса, Манчестер жамоалари уни ўз сафларига қўшиб олишни исташарди. Шунда мен унга "Юнайтед"га ўтиши кераклигини айтдим. "Сити"га ўтган тақдирда тактик вазифани бажараман, деб ўзи ёқтирган футболни ўйнай олмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдим. У МЮ билан шартнома имзолаганини эшитганимда жуда қувондим", - деди "Орландо Сити" футболчиси Нани.

Маълумот учун, Нани 2007-2015 йиллар мобайнида "манкунияликлар" шарафини ҳимоя қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!