Нани Роналдунинг фаолиятини қачон тугатишига тўхталиб ўтди
Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Луиш Нани Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
"Криштиануни ёшлигидан буён таниман. У ҳар доим ўз ёшидагилардан юқорироққа интилар эди. Мен уни "Насионал"да ўйнаб юрган вақтида таниганман. Ўша пайт мен "Спортинг" ёшларида ўйнардим. У тўп билан фантастик тарзда муомала қиларди. Роналдунинг ўйинларидан барча ёш футболчилар илҳомланарди, чунки уни нималар қила олишини кўргандик".
- Криштиану яна қанча вақт ўйнай олади?
Буни аниқ айта олмайман. Фақат шуни аниқ биламанки, у ўз танасига алоҳида эътибор беради. Менимча, у олдига қўйган мақсадларига етишни истайди. Бунинг йўлида имкон қадар ўз устида ишлаяпти. Бир нарса маълумки, у ўйнаб турар экан бор кучини ишга солади. Фаолиятини қачон тугатишини эса фақат ўзи билади ва буни фақат ўзи ҳал қилади", - деди Нани.
Маълумот учун, Роналду ва Нани "Манчестер Юнайтед" бирга тўп тепган.



Фикрлар