Нани Туркия чемпионатини тарк этади

Луиш Нани яна эркин агентга айланмоқда. Мавсум бошида Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби билан шартнома имзолаган футболчи жамоани тарк этишга қарор қилди. Аниқроғи, томонлар битимни бекор қилишга келишиб олишган. 

37 ёшли вингер сўнгги 2 йил ичида 3 та клуб алмаштирди. Унинг кейинги манзили эса ҳозирча аниқ эмас. 37 ёшли португалиялик олдида бир нечта вариантлар ҳам борга ўхшамайди. 

Фаолияти давомида "Спортинг" ва "Манчестер Юнайтед"да "порлаган" Нани бугунги кунга келиб, кераксиз ўйинчига айланиб қолди. У охирги пайтлар битта жамоада бир мавсумдан кўп қола олмаяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!