"Нант" - ПСЖ: Матнли трансляция

Франция 1-дивизионининг 9-туридан ўрин олган "Нант" - ПСЖ беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг энг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сарабиа ҳисобни йириклаштириб қўйди. 

  • 86'

    Сарабиа офсайдда. 

  • 85'

    Людовик Бла ўрнига Роли Перрейра майдонга тушмоқда. 

  • 82'

    Руис-Атилнинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолди. 

  • 80'

    Дагба огоҳлантирилди. 

  • 78'

    Дагбанинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 75'

    Мбаппе ва Рафинья ўз ўринларини Курзава ва Фадигага бўшатиб беришмоқда. 

  • 73'

    Коко ва Чиривеллу ўрнига Огустин, Туре майдонга тушмоқда. 

  • 70'

    Бамба пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ҳисоб қисқариши мумкин эди. 

  • 67'

    Коко сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 66'

    Гуйе ва Перрейра ўрнига Маркиньос ва Керер майдонга тушди. 

  • 65'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 64'

    Мбаппе пенальти ишламоқда ва уни ўзи амалга оширади. 

  • 60'

    Зарбалар бўйича - 3:9.

  • 58'

    ПСЖнинг стандартдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 56'

    Мбаппенинг зарбасини Лафонт қайтариб қолди. 

  • 53'

    Бу галги бурчак зарбасини Мбаппе амалга оширди. Бефойда. 

  • 51'

    Рафинья бурчак зарбасидан кўнгилдагидек узатмани амалга ошира олмади. 

  • 48'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Андер Эррера ҳисобни очди. Парижликларнинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара берди. 

  • 46'

    Мойзе Кин ўрнига Кайс-Атиль майдонга туширилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Мбаппенинг зарбаси дарвозанинг чап устуни ёнидан ўтиб кетди. 

  • 41'

    Тўп ҳамон парижликларда.

  • 38'

    Кин офсайдда қолиб кетди. 

  • 36'

    Коло-Муанининг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 33'

    Мойзе Кин ҳужумда фол ишлатди. 

  • 32'

    Людовик Бла сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 27'

    Бамба амалга оширган бурчак зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 25'

    Бироз олдин тиббий ёрдам олган Симоннинг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Кадер Бамба майдонга тушди. 

  • 24'

    ПСЖ орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    Симонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 18'

    "Нант"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 15'

    Тўп назорати - 24:76. ПСЖ фойдасига... 

  • 12'

    Бурчакдан узатилган тўпга ПСЖ футболчилари аниқ зарба йўллай олишмади. 

  • 8'

    ПСЖнинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлаяпти. 

  • 5'

    "Нант"нинг хавфли қарши ҳужуми чиройли ва шу билан бирга ноаниқ узатма сабаб тўхтади. 

  • 4'

    "Нант" ҳозирча кутишни маъқул кўряпти. 

  • 3'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 2'

    Ҳужумга отланган Мбаппени фол ишлатиб тўхтитиб қолишди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Франция 1-дивизиони 9-туридан ўрин олган "Нант" - ПСЖ учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!