"Нант" Эмилиано Саланинг хотирасига атаб махсус либос чиқарди (ФОТО)
Франциянинг "Нант" клуби жамоанинг собиқ ҳужумчиси Эмилиано Саланинг вафот этганига бир йил тўлиши билан унинг хотирасини ёдга олишга қарор қилди ва унга атаб махсус экипировка чиқарди.
Ушбу либос Аргентинанинг байёроғи рангида, яъни оқ-ҳаворанг ранглардан ташкил топган. Унинг тиражи 800 нусхани ташкил этади. Нархи эса 80 евро. Ундан тушган маблағлар эса Салани тарбиялаган Аргентинанинг икки клубига берилади.
Эслатиб ўтамиз, Эмилиано Сала 2019 йилнинг 21 январ куни 28 ёшида "Кардиф" клуби билан шартнома имзолаш учун Англияга кетаётган пайтида авиахалокатга учраб вафот этган эди.
Фикрлар