Наоми Осака ҳам Сингапурга боради

Япониялик теннисчи Наоми Осака Сингапурда 21-28 октябрь кунлар ўтказиладиган якуний турнирда иштирок этадиган бўлди.

"Сингапурга бориш мен учун катта шараф, 2015 йилдаги ғалаба мени янги марралар сари еткалади. Ушбу турнирда кучли теннисчиларга қарши кортга чиқаман. Бу эса янги мавсумга катта тайёргарлик бўлади", – дейди Наоми.

Эслатиб ўтамиз, аввал "WTA Finals" турнирида иштирок этиш ҳуқуқини руминиялик Симона Халеп ва германиялик Анжелик Кербер қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар