Наоми Осака Индиан-Уэллсдан кетишга мажбур
Ads

Япониялик Наоми Осака Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган "BNP Paribas Open" мусобақасининг тўртинчи даврасидан ўта олмади.

Наоми ушбу босқичда швейцариядик Белинда Бенчичга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бош соврин учун курашдан чиқди. 

Шу тариқа, чорак финалга йўл олган Белинда, ярим финалга чиқиш учун чехиялик Каролина Плишкова билан куч синагади.