Наоми Осака ўз ўрини йўқотишни истамайди
Ads
Аёллар ўртасидаги дунё рейтингининг биринчи поғонасидан ўрин олган япониялик Наоми Осака "Ролан Гаррос" турнирининг учинчи босқичига йўл олди.

Наоми Франция очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида беларуслик Виктория Азаренкони 4:6, 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Осака Париж шаҳрида навбатдаги учрашувини чехиялик Катержина Синяковага қарши ўтказади.