
Наоя Иноуэ АҚШда жанг ўтказади, рақиб...
Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) ҳамда америкалик Рамон Карденас (26-1, 14 КО) ўртасидаги жанг расман эълон қилинди.
Чемпионлик жанги 4 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena" мажмуасида бўлиб ўтади. Бу Иноуэнинг 2021 йилдан бери АҚШдаги илк жанги ҳисобланади.
Наоя ушбу баҳсда ғалаба қозонса, сентябрьда Японияда WBA Interim чемпиони, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар