Наоя Иноуэ бу йил яна учта жанг ўтказмоқчи. Бўлажак рақиблар орасида Муроджон Аҳмадалиев ҳам борми?
31 ёшли жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ жорий йилнинг июнь ва сентябрь ойларида рингга чиқишни режалаштирган.
"The Ring" хабарига кўра, япониялик боксчининг навбатдаги жанги 24 ёшли мексикалик Алан Пикассога қарши бўлиб ўтади.
Агар Наоя ғалаба қозонса, сентябрда ўз ватани - Японияда ҳозирча номи маълум қилинмаган рақибга қарши тўқнаш келади. Ҳаммаси яхши кечса, Иноуэ декабрь ойида яна рингга қайтади.
Декабрдаги рақиби эса WBA нинг вақтинчалик чемпиони Муроджон Аҳмадалиев бўлиши мумкин, деб ёзди "The Ring". Бунга етарлича асослар бор. Чунки аввалроқ, Турки Ал ашь-Шайх Иноуэ ва Аҳмадалиев ўртасида жанг ташкил қилмоқчилигини хабар берганди.
Фикрлар