Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилмоқчи

  • 7 сентябрь, 2023, 08:28
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBC ва WBО камарларини қўлга киритган P4P рейтинги етакчиларидан бири, япониялик Наоя Иноуэ ушбу вазнда кимлар билан жанг қилмоқчи эканини айтиб ўтди. 

"Мен Марлон Тапалесдан сўнг Казимеро, Нери ва Аҳмадалиев билан жанг қилишни хоҳлайман. 

Агар уларни ҳаммасини енга олсамгина ярим енгил вазнга хотиржам кўтарила оламан. 

Мен яна 2, 3 йил шу вазнда бўлишим ва 33 ёшгача ярим енгил вазнга ўтмоқчилигимнинг сабаби шу", - дейди Иноуэ маҳаллий телеканалга берган интервьюсида. 

4 вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланган япониялик боксчи яқинда Стивен Фултонни муддатидан олдин мағлуб этган ҳолда WBC ва WBО камарлари эгасига айланган. Эндиликда, унинг навбатдаги рақиби WBА ва IBF камарлари эгаси Марлон Тапалес бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ушбу вазн WBА йўналишида элиминатор жангида иштирок этади ва натижа ижобий бўлган тақдирда, Иноуэ-Тапалес баҳси ғолибига мажбурий даъвогар бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!