Наоя Иноуэнинг жанг санаси расман тасдиқланди
Япониялик "монстр" Наоя Иноуэ IBF йўналиши бўйича австралиялик мажбурий даъвогар Сэм Гудман билан жанг қилади.
Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари,таниқли промоутер Боб Арум ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди. Унга кўра, жанг 24 декабрь куни Японияда ташкил этилади.
Жанг аввалроқ эълон қилинган эди, аммо расман тасдиқланмаганди. Шу сабабли бир ҳафта олдин IBF (Халқаро бокс федерацияси) раҳбарияти томонларни жанг санаси ва жойини маълум қилишга чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур вазндаги ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг WBA камари учун даъвогар ҳисобланади.
Фикрлар