Ads

Италиянинг "Наполи" клуби  ПСЖ ҳимоячиси Томас Меньенинг трансфери борасида таклиф тайёрламоқда.

Football Italia нашрининг хабар беришича А Серия гранди парижликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан нолиётган 26 ёшли бельгиялик футболчини ўзига оғдириб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Меньега шунингдек "Валенсия" ва "Севилья" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Менье якунланган мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионатида жами 24та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.