"Наполи" Деулофеуни яна А Серияга қайтармоқчи

CHERY AUTO

Италиянинг “Наполи” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеунинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича неаполликлар 23 ёшли испаниялик футболчини қишки трансферлар даврида ижарага олишни режалаштиришмоқда. Боиси, жамоа ярим ҳимоячиси Эмануэл Жаккерини бош мураббий Маурицио Саррининг ўйин тактикасига тўғри келмаяпти ва у тез орада жамоадан кетиши кутилмоқда. Агар ушбу ҳолат юз берча, “Наполи” Деулофеуни олиб келишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълумот учун, Деулофеу жорий мавсум Ла Лигада жами 9та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси, у штган мавсумнинг иккинчи ярмини айнан “Милан” сафида ўтказган эди.

Comments

You must be logged in to commet!