Ads

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз катта эҳтимол билан фаолиятини А Серияда давом эттиради.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли Македония терма жамоаси аъзоси “Наполи” шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса неаполликларга тахминан 15-16 млн еврога тушиши айтилмоқда. Ушбу трансфер ҳақда эртага расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Элифга “Атлетико”, “Интер” ва “Зенит” каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.