"Наполи" етакчиси клуб билан шартномани узайтиради

22 ёшли Кварацхелия "Наполи"да қолишга қарор қилди. Бу ҳақда "Footmercato" нашри хабар тарқатди. Янги битим 2028 йилгача амал қилиши кўзда тутилган. Шу билан биргаликда, вингернинг маоши ҳам оширилади. У эндиликда йилига 4 миллион евро олади. 

Хвича АПЛнинг бир қатор клублар эътиборига тушган. Уни қўлга киритиш учун ҳаракатлар бошланганди. Аммо эндиликда грузиялик футболчи узоқроқ муддат неаполликлар сафида қолиши мумкин. 

Аввалроқ, Кварацхелиянинг ўзи "Реал"да ўйнаш орзуси бор эканлигини айтганди. Мадридликлар ушбу трансферни амалга оширишга шошилмаяпти. Сабаби, ўнг қанот ҳужумида жамоанинг муҳим футболчиларидан Винусиус бор ва у мавсумни жуда яхши кайфиятда ўтказмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!