"Наполи" етакчиси қишда жамоани тарк этадими?
"Наполи"нинг етакчи ҳужумчиси Виктор Осимхен қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
“Ҳозир мен Европанинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаяпман. "Наполи" билан ғалаба қозонишни давом эттирмоқчиман. Биз бу мавсумда соврин ютиш учун тайёрмиз. Бу мавсум фақат "Наполи" ҳақида ўйлаяпман. Мен бу жамоа билан чемпионликни қўлга киритишни истайман. Қолганини кейин кўрамиз”, - деди нигериялик ҳужумчи Il Mattino нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Виктор “Наполи” сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Олдинроқ ОАВ унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Осимхен жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол урди.
Фикрлар