"Наполи" футболчиси А Сериянинг бошқа бир клубига кўчиб ўтди

“Наполи” ҳимоячиси Лоренцо Тонелли фаолиятини “Сампдория”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи генуяликлар сафида мавсум охиригача ижара асосида тўп суради. Шундан сўнг у “Сампдория” билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Тонелли ўтган мавсум “Сампдория”да ижарада тўп сурган ва 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!