"Наполи" ғалаба қозонди, аммо чорак финалга "Гранада" чиқди (видео)

УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал жавоб баҳсида “Наполи” ўз майдонида “Гранада”ни қабул қилди.

Неаполдаги ўйинда 2:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Аммо дастлабки ўйиндаги 0:2 ҳисобидаги мағлубият Гаттузо шогирдларини навбатдаги босқичга чиқишдан мосуво қилди. Шу куни “Наполи”га ғалаба келтирган голларга Петр Зелинский (3') ва Фабиан Руис (59') муаллифлик қилган бўлса, “Гранада”нинг ягона голини Анхель Монторо (25') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!