"Наполи" ҳужумчиси учун АПЛнинг 4 та клуби кураш бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби "Наполи" ҳужумчиси Ирвинг Лосанони ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли мексикалик тўпурар учун "Эвертон", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клубларининг ортидан “қизил иблислар” ҳам курашга қўшилишган. Ушбу трансфер эса 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўз навбатида "Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳам Лосанони ўз режаларига киритмаяпти. Шу боис раҳбарият уни сотиб юборишга тайёр.

Лосано жорий мавсум “Наполи” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!