“Наполи” ҳужумчисини "Ювентус"дан қизғоняпти

Италия жамоалари бир бири билан кучли футболчиларни трансфер қилишни хуш кўрмайди. Буни “Наполи” мисолида кўриш мумкин.

Биринчидан, неаполликлар ПСЖга трансфер қилинган Мауро Икардини А Серияга қайтадиган бўлса, қўшимча тарзда 15 миллион евро олишини белгилаш орқали аргентиналикнинг ортга йўлини ёпди.

Энди “Наполи” Аркадиуш Миликни “Ювентус”га ўтиб кетишига тўсқинлик қилмоқда. Польшалик ҳужумчи кўпроқ маош олиш мақсадида “Наполи” билан шартномани узайтирмади. Неаполликлар футболчини олмоқчи бўлган “Ювентус” учун трансфер суммасини 50 миллион евро қилиб белгилади. Табиийки, бу туринликларни қониқтирмайди.

Ўз навбатида,  “Наполи” раҳбарияти Аркадиуш Миликни оладиган хориж клубларига сезиларли даражада чегирма бўлишини маълум қилди. Футболчига “Челси” ва “Арсенал” қизиқмоқда.

Зиданнинг омади чопди. Ҳамма талашаётган супер футболчи “Реал”ни танлади

Яна эски савол кўтарилди: Месси зўрми ё Роналду? Жавоб оригинал бўлди

"Олтин бутса". Роналду ва Месси тахтни топширмоқда

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!