Италия кубогининг 1/8 финалида “Наполи” ўз майдонида “Эмполи”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган учрашув 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. “Наполи”нинг голларига Жованни Ди Лоренцо (18'), Ирвинг Лосано (38') ва Андреа Петанья (77') муаллифлик қилди. “Эмполи”нинг ҳар иккала голини ҳам Недир Бейреми (33', 68') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)