"Наполи" Италия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

  • 15 Jul 15:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Наполи” жамоаси “Торино” ҳимоячиси Аллесандро Буонжорно трансферини эълон қилди. 

Tecno

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Турин клуби ўз футбочисини неаполликларга сотишга қарор қилди. Таниқли журналист ва инсайдер Жанлука ди Марцио ҳабарига кўра траснфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қилди. Бу сумма бонуслар билан бирга 60 миллион еврога қадар етиши мумкин. Унинг шартномасидаги товон пули миқдори 70 миллион евро этиб белгиланди. Аммо келишувнинг батафсил тафсилотлари иккала клуб томонидан ҳам ошкор қилинмасликка қарор қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Буонжорно ортда қолган 2023/2024 йилги мавсум А Серия баҳсларида 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз хисобига 3 та гол ва 1 голли узатма ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. 

Ҳимоячи Италия миллий терма жамоасига ҳам номзод ўйинчи саналади. У терма жамоа бош мураббийи Лучано Спалетти томонидан Евро 2024 беллашувларининг якуний қайдномасига ҳам киритилган эди. Аммо бирорта қарама-қаршиликда майдонга туширилмади.

Comments

You must be logged in to commet!