"Наполи" Колумбия терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

  • 08 Jul 17:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиянинг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланган “Наполи” Эйндховеннинг ПСВ клуби ҳимоячиси Сантьяго Ариасга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра неаполлик скаутлар 26 ёшли футболчининг ЖЧ-2018 давомида Колумбия терма жамоаси сафида кўрсатган ўйинларини кузатиб боришган. Унинг трансфери эса тахминан 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Ариас якунланган мавсум ПСВ сафида жами 35та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!