
"Наполи" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди
А Серия 17-туридан ўрин олган "Наполи" - "Эмполи" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда неаполликлар рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 70-дақиқасида Патрик Кутроненинг урган голи беллашув тақдирини ҳал қилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг "Наполи" ҳисобидаги 36 очко ўзгармай қолди ва улар 4-ўринга тушиб кетди. 26 очко тўплаган "Эмполи" эса 7-поғонадан жой олган.
Фикрлар