"Наполи" мухлислари учун хушхабар. Ҳақиқат қарор топди
"Наполи" клуби "Ювентус"га қарши ўйинда ёзилган техник мағлубият ва бир очко олиб қўйилиши ҳақидаги қарорни бекор қилдирди.
Италия Олимпия қўмитасининг апелляция қўмитаси мамлакат спорт арбитраж судининг “Наполи”га нисбатан қўллаган қарорларини нотўғри, деб топди ва неаполликлар ҳисобидан олиб қўйилган бир очкони қайтариш ҳамда “Ювентус”га қарши ўйинни қайта ўтказиш бўйича қарор чиқарди.
Эслатиб ўтиш лозимки, ўшанда маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилоти “Наполи”да COVID-19 билан боғлиқ вазият сабаб Туриндаги ўйинга боришга рухсат бермаган эди.
Фикрлар