
"Наполи" очко йўқотмаган ягона клуб
«Наполи» Италия А Сериясининг 8-турида «Рома»ни мағлуб этди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, «Наполи» А Сериянинг жорий мавсумида қаторасига 8 ғалабага эришди, Сарри шогирдлари 24 очко тўплаб, энг яқин таъқибчисини 5 очкога ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда кетмоқда. «Наполи» Европа чемпионатларида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Шу кунгача «Барселона» ҳам очко йўқотмай келаётганди, аммо Испания Примерасининг 8-турида «Атлетико»га қарши ўйнаган каталонияликлар ғалабага эриша олмади. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.
Фикрлар