"Наполи ўз майдонида "Фиорентина"ни янчиб ташлади

Италия чемпионати 18-турида "Наполи" "Фиорентина"ни ўз майдонида қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин неаполликларнинг тўлақонли устунлиги остида кечди. 5-дақиқада Лоренцо Инсинье ҳисобни очди. 36-дақиқада Диего Демме таблога ўз исмини ёздириб қўйди. Икки минутдан сўнг Ирвинг Лосано Инсиньенинг узатмасини гол билан якунлади. Биринчи тайм сўнггида Петр Зеленски ҳисобни йириклаштирувчи голга муаллифлик қилди. 72-дақиқада Лоренцо Инсиньо пенальтини аниқ амалга оширди. 90-дақиқада Маттео Политано қанотдан дарвозага аниқ зарба йўллаб, рақиб дарвозасига олтинчи голни киритди.

  • 90+1'

    Ўйин якунланди.

  • 89'

    ГООООООЛ! Маттео Политано ҳимоячидан ўтиб кетди ва даврозанинг пастки бурчагига аниқ зарба йўллади. 

  • 88'

    Ажойиб жамоавий ўйин. Наполи жамоа бирдамлигини кўрсатмокда. 

  • 85'

    Никола Миленкович майдонни тарк этди, Лукас Мартинес уйинни давом этдирмокда.

  • 85'

    Чезаре Пранделли узгариш киритди.Иглесиас Борха Валеро Софьян Амрабат Амрабат урнига уйинни давом эттирмокда.

  • 85'

    Кристиано Бираги бурчакдан хочни ижро етди, аммо Давид Оспина йўл-йўлакай ишончли ўйнади.

  • 81'

    Герман Песселья қўполлик ишлатди.

  • 79'

    Лоренцо Инсинье ўрнини Антонио Чоффига бўшатиб берди.

  • 79'

    Константинос Манолас ўрнига Амир Рахмани майдонга тушди.

  • 74'

    Петр Зелиньски ўрнини Элиф Элмасга бўшатиб берди.

  • 74'

    Гаэтано Кастровилли ўрнига Эрик Антонио Пульгар майдонга тушди.

  • 73'

    Дрис Мертенс ўйинни давом эттиради, Андреа Петанья захирага олинди.

  • 72'

    ГООООООООЛ! Лоренцо Инсинье 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

  • 71'

    Учрашув бош ҳаками Фиорнетина дарвозасига пеналти белгилади.

  • 70'

    Лоренцо Инсинье жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 70'

    Кристиано Бираги бурчакдан тўпни бурчакдан узатиб берди, бироқ дарвозабон олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди.

  • 67'

    Кристиан Куаме уйиндан ташкари холатда.

  • 63'

    Софьян Амрабат тўпга кеч етиб келди ва рақибига қўполлик ишлатди.

  • 62'

    Ирвинг Лосано ўрнига Маттео Политано майдонга тушди.

  • 61'

    Лоренцо Инсинье рақиб жарима майдони ичида хавфли вазия ташкил қилмоқда.

  • 55'

    Хосе Кальехон жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Лоренсо Венутининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 53'

    Кристиано Бирагининг бурчакдан ошириб берган пасига жамоадошлари зарба бера олмади.

  • 50'

    Никола Миленкович Хосе Кальехонга тўпни узатиб берди, ҳимоячи рақибига эркин ўйнаш имкониятини бермади ва тўпни ундан олиб қўйди.

  • 48'

    Софьян Амрабат рақибига қўполлик ишлатди. Даниэле Чиффи ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 46'

    Франк Рибери майдонни тарк этди, Кристиан Куаме ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+3'

    Наполи рақиб жарима майдонида киришга уринмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГОООООООЛ! Петр Зелиньски ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозанинг пастки қисмини аниқ нишонга олди.

  • 43'

    Диего Демме рақибини тўхтатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 41'

    Наполи ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

  • 38'

    ГОООООООЛ! Ирвинг Лосано дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни йириклаштирди.

  • 36'

    ГОООООООЛ! Диего Демме дарвозанинг пастки қисмига тўпни йўналтириб, ўз номини таблога ёзиб қўйди.

  • 32'

    Кристиано Бираги қанотдан тўпни эгаллаб, дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 31'

    Никола Миленкович ўйин қоидасини бузди.

  • 28'

    Кристиано Бирагининг бурчакдан етказиб берган узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 27'

    Франк Рибери рақиб майдони ичида дарвозага зарба йўллади. Давид Оспина аниқ ўйини билан жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 25'

    Эльсеид Хисай қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 23'

    Никола Миленкович кучли зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегди.

  • 21'

    Константинос Маноласнинг Лоренцо Инсеньега узатмасини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 19'

    Давид Оспина ўйинни давом эттира олади.

  • 18'

    Давид Оспина жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 16'

    Лоренцо Инсиньенинг бурчакдан узатиб берилган пасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 15'

    Ирвинг Лосано рақиб жарима майдонида йиқилди, рефер ўйин қоидаси бузилмаганини қайт этди.

  • 13'

    Давид Оспинадан сейв, Душан Влахович дарвозанинг ўнг томонига йўллаган зарбаси қайтарилди.

  • 12'

    Константинос Манолас рақибини очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 11'

    Франк Риберининг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 9'

    Ирвинг Лосано рақиб жарима майдонига кириб зарба берди, ҳимоячи тўпни дарвозага боришига йўл қўймади.

  • 8'

    Ирвинг Лосанонинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 7'

    Фиорентина рақибнинг голига жавоб беришга уриниб кўрмоқда, бироқ ҳимоячилар рақибга жарима майдонига кириш имкониятини беришмаяпти.

  • 5'

    ГОООООООЛ! Лоренцо Инсинье тўпни дарвозанинг пастги қисмига жойлаб қўйди.

  • 4'

    Софьян Амрабат подкати қўполлик билан якунланди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 4'

    Лоренсо Венутининг Хосе Келахонга узатмаси аниқ чиқмади.

  • 3'

    Франк Рибери ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 2'

    Фиорентинанинг тактик ҳужумини ҳимоячи тўхтатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Бугунги баҳсни Даниэле Чиффи бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!