“Наполи” ўз сафини уругвайлик футболчи билан тўлдириши кутилмоқда

 

“Наполи” жамоаси раҳбарияти “Сампдория” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейранинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марционинг сайтида маълум қилинди.

Уругвайлик 22 ёшли футболчининг “Сампдория” билан амалдаги келишуви 2022 йилгача мўлжалланган. Унинг шартномасида товон пули 25 миллион евро қилиб белгиланган. “Наполи” эса муддатли тўлов шарти билан генуяликларга 30 миллион евро беришга тайёр.

Жорий мавсумда Торрейра А Сериянинг 36 ўйинида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!