Италиянинг "Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг кетиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Тўққиз мавсумдан буён кетма-кет еврокубокларда иштирок этаётган жамоа – “Наполи” ҳақида энди ўзим қайғуришим лозим. Биз ҳеч қандай қўрқув ва шубҳаларсиз фақат олға интилишимиз керак”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, Сарри катта эҳтимол билан ёзда “Наполи”ни тарк этади. Раҳбарият эса унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборган.