"Наполи" президенти футболчиларни бир ҳафтага қароргоҳга "қамаб қўйди"

"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа қароргоҳи бир ҳафтага бутунлай ёпилганини айтди. Бу ҳақда Radio Kiss Kiss хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, неаполликлар ўтган тур "Рома"га (1:2) имкониятни бой бериб қўйишган эди.

“Қароргоҳ – бу жазо эмас. Балки, футболчиларга бир-бирларини тушуниб олишлари учун имконият”, - дейди Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” эртага ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-тури доирасида “Ред Булл”га қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!