"Наполи" президенти Кулибалини қанчага сотишини маълум қилди

"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибалини сотишга тайёрлигини билдирди.

"Кулибали – бизнинг афсонамиз, шу боис уни йўқотиш мен учун осон бўлмайди. Аммо, бу барибир содир бўлади. Бироқ, ҳозир менинг столимда 90 миллион евролик таклиф йўқ, шу боис бу борада гаплашадиган ҳеч қанақа гап йўқ", - дейди Де Лаурентис.

Элатиб ўтамиз, 29 ёшли Кулибали учун "Манчестер Сити" асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Аммо, унинг учун курашда "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!