Ads

Италиянинг “Наполи” клуби “Манчестер Сити” билан украиналик ярим ҳимоячи Александр Зинченконинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда  Tuttosport нашри хабар  тарқатмоқда.

Унга кўра неаполликлар 20 ёшли футболчини бир мавсум ижарага олишади, сўнгра эса унинг трансферини 5 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин.

Маълумот учун, Зинченко ўтган мавсумни Эйндховеннинг ПСВ клубида ижара асосида ўтказиб, Голландия чемпионатининг 12та учрашувида иштирок этган ва 3та голга ассистенлик қилишга эришган.