"Наполи" янги тўпурар оляпти

 
 
"Вердер"нинг тўпурар ярим ҳимоячиси Серж  Гнабри тез орада "Наполи" сафига қўшилиши мумкин.
 
Италияликлар бош мураббийи Маурицио Саррини германиялик истеъдодли футболчининг ҳар икки қанотда ҳам самарали ўйнай олиш қобилияти қизиқтириб қолди. "Наполи" раҳбарлари Гнабрини жамоа етакчиларидан ҳисобланган Хосе Кальехонга муносиб ўринбосар деб ҳисобламоқда.
 
 
Маълумотларга қараганда, "Вердер" Гнабрининг трансфери нархини 8 миллион еврога баҳолаган. Гнабри жорий мавсумда Бундеслигада 15 марта майдонга тушди ва еттита гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!