"Наполи" ярим ҳимоячисига Саудиядан таклиф бор
Ўз таркибига юлдузларни қўшиб олаётган "Ал-Аҳли" жамоани кучайтиришда давом этади. Клубнинг кейинги мақсади "Наполи" вакили Станислав Лоботкани сотиб олишдир.
"FootMercato" нашри хабар беришича, Саудия клуби неполликлар билан боғланган, лекин "Наполи" ярим ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчининг ўзи эса ҳали якуний қарорни қабул қилмаган.
Лоботка ўтган мавсумдаги ўйинлари орқали топ клублар эътиборига тушганди. Шу сабабли, Италия клуби у билан шартномани 2027 йилгача узайтирди.
Фикрлар