"Наполи ёш ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга яқин

Сербиянинг "Партизан" клуби ярим ҳимоячиси Матия Попович Италиянинг "Наполи" клубига ўтишга яқин турибди.

17 ёшли ярим ҳимоячи аввалроқ "Бавария"нинг трансфер мақсади бўлганди. Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Попович айни дамда "Наполи"да тиббий кўрикдан ўтмоқда, шундан сўнг у клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолайди ва "Фрозиноне"га 6 ойлик ижарага берилади.

Манбанинг таъкидлашича, "Бавария" Поповични қўлга киритмоқчи эмас, аммо Мюнхен клубидан сербиялик футболчига жиддий қизиқиш бўлган. Илгари ярим ҳимоячига Италиянинг бошқа бир клуби - "Милан" ҳам қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!