"Наполи"га қарши асосий таркибдан жой олган Элдор Шомуродов қандай натижа қайд этди?
Италия А Сериясининг навбатдаги баҳсида "Рома" "Наполи" билан куч синашиб, сўнгги дақиқалардаги гол эвазига дурангга имзо чекди.
Мазкур учрашувда миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ўйиннинг илк дақиқаларида майдонга тушди. Тўқнашувнинг 80-дақиқасида эса Шомуродов ўз жойини Пауло Дибалага бўшатиб берди. Таниқли "Sofascore" портали 80 дақиқа ҳаракат қилган ҳамюртимизнинг ҳаракатларини ўртача 6.6 балл деб баҳолади.
29 ёшли ҳужумчимиз ушбу баҳс давомида 29 бора тўпга тегиниб, 21 марта шерикларини тўп билан таъминлади. Бу узатмаларнинг 76 фоизи жамоадошлари томон аниқ борди (16/21). Буларнинг фақатгина биттаси эса ўткир тус олиб, хавфли вазият яратилишига замин яратди!
"Наполи" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишган баҳсда футболчимиз дарвоза томон умуман зарба бера олмади. Шундай бўлса ҳам Элдор позицион курашларда ва иккинчи қаватдаги кўплаб дуэлларда ғолиб бўлишга муваффақ бўлди (3/1 ва 6/3).
Маълумот ўрнида, Клаудио Раньери бошчилигидаги римликлар навбатдаги учрашувини 5 февраль куни "Милан"га қарши ўтказади.
Фикрлар