Италия А Сериясининг учинчи турида "Ювентус"га қарши ўйинда майдонга тушмагани учун "Наполи"га нисбатан қўлланиладиган санкциялар маълум бўлди.

Италиялик журналист Ромео Агрестининг маълум қилишича, неаполликларга 3:0 ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Бундан ташқари, “Наполи”нинг тўплаган очколаридан бир очко олиб ташланади.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи”нинг икки нафар футболчисида коронавирус аниқлангани сабаб, жамоа “Ювентус”га қарши ўйинга ташриф буюрмаган эди. А Серия раҳбарияти эса учрашувни қолдиришни рад этди.

Женнаро Гаттузо жамоаси дастлабки икки турдан сўнг мусобақа жадвалида 6 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)