Ads

Италия А Серияси пешқадами ҳисобланган “Наполи” клуби дарвозабони Пепе Рейна ва ҳужумчи Дрис Мертенс чемпионатнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Кьево”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Унга кўра испаниялик посбон белида оғриқ ҳис қилмоқда, белгиялик тўпурарни эса сон қисмидаги жароҳат безовта қилмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, неаполликлар таркибида шунингдек Фаузи Ғулом ва Аркадиуш Милик каби футболчилар ҳам жароҳатларини даволатиш билан банд.

Маълумот  учун, “Кьево” ҳамда “Наполи” клублари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Минбар

Барча блоглар