"Наполи"нинг ёзги трансферлар даврида сотиб оладиган 2та футболчиси аниқ

"Наполи" клуби СПАЛ ва "Фиорентина" футболчиларига жиддий қизиқиб қолди.

GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга кўра неаполликлар "Фиорентина" ҳимоячиси Кристиано Бираги ва СПАЛ хавбеки Мануэль Ладзариларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Улар ушбу футболчиларни ёзги трансферлар даврида сотиб олишни мақсад қилишган.

Маълумот учун, Бираги жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Ладзари эса 19та ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 7та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!