"Насаф" – "Металлург". Ўзаро ўйинлардаги статистика кимнинг фойдасига ишлайди?

Хабарингиз бор, Coca-Cola Суперлигаси 8-турида "Насаф" Қаршида "Металлург" билан куч синашади. Беллашув олдидан клуб матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 44 та учрашувда тўқнаш келишган. Шулардан 27 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган, 11 учрашувда бекободликларнинг қўли баланд келган. 6 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 74:36 "аждарлар" фойдасига. Ўзаро ўйинларда "Насаф" 87, "Металлург" 39 очко жамғарган.

Иккала жамоалар тўқнашувида қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: "Насаф" – "Металлург" 7:0, "Металлург" - "Насаф" 3:0.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

31.07.2019 "Насаф" – "Металлург" - 1:2
30.03.2018 "Насаф" – "Mеталлург" - 1:1
04.11.2017 "Насаф" – "Металлург" - 2:0
30.09.2016 "Насаф" – "Металлург" - 3:0
15.05.2015 "Насаф" – "Металлург" - 0:1
27.04.2014 "Насаф" – "Металлург" - 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/07/2020 18:51
Nasaf shunchaki super kamanda shunoqa Uzbekistonga. 5ta klub bulsa. Uzbek fudboli osiyoni zab etardi