"Насаф" - "Аҳал": Жамоалар қандай рангдаги либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди

Яхши биласиз, эртага ОФК кубоги доирасида "Насаф" клуби Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур баҳсда футболчилар қандай либосда тўп тепиши маълум бўлди. Бу ҳақда "аждарлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Жамоаларнинг эртага қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди. Бугун иккала жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда эртанги беллашувга оид масалалар кўриб чиқилди ва ҳар иккала жамоанинг қайси рангдаги либосларда майдонга тушишлари аниқлаштириб олинди. Эртага “Насаф” тўлиқ кўк рангли, меҳмонлар “Aҳал” жамоаси эса оқ рангли либосларда майдонга тушишади",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!