"Насаф" - "Аҳал" учрашувидан матнли трансляция!

Ассалому алайкум, ҳурматли футболсевар дўстлар! Бугун юртимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилаётган сўнгги жамоа "Насаф" ОФК кубоги ҳудудий финал босқичидан ўрин олган "Аҳал" клубига қарши ўйинда майдонга тушади. Ушбу беллашувни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этамиз! Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

90+4. Учрашув якунланди. "Насаф" ярим финалда!

90+2. Ойбек Бозоров ўз ўрнини Дониёр Нарзуллаевга бўшатиб берди.

90+1. Нуруллоев ўзи бошлаган ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Шерзод Насруллаев ўз ўрнини Ғолиб Ғайбуллаевга бўшатиб берди.

87. Бердиев шогирдлари рақиб босимини комбинацион ҳужумлар ва қисқа паслар билан енггиб ўтмоқда.

85. Туркманистонликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Аммо "Насаф" бўш келмаяпти.

83. Меҳмонлар сафижа Абди Башимовга шифокорлар ёрдам кўрсатди.

82. Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбасинига дарвозабон эга чиқди.

80. Ойбек Бозоровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

79. СЕЙВ! Ата Гелдиевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Эргашев ушлаб олди.

78. "Аҳал" сафида Ата Гелдиевга сариқ карточка кўрсатилди.

77. ГОООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" яна ҳисобда олдинга ўтиб олди!

Ўзидан ўнгга зарба берган Норчаев мўлжалда адашмади.

75. Маммедов огоҳлантирилди.

75. Жарима майдони ичида Бозоровга нисбатан қоида бузилди. Пенальти!

74. Станоевичнинг зарбасидан кейин тўп жонли девордан ўтмади.

73. Жарима майдони остонасида "Насаф" стандарт вазиятга эга бўлди. 

72. Бердиев шогирдлари умуман ўзига ўхшамаяпти.

79. ГОЛ. "Аҳал" ҳисобни тенглаштирди.

Нуқта қаршисига келган Тагаев ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

68. Жарима майдони ичида тўп Эшмуродовнинг қўлига тегди. Дарвозамиз томон пенальти ва Умарга сариқ карточка.

67. Пирмурот Султановнинг зарбаси анча хавфли чиқди. Уйғониш керак, йигитлар!

66. "Аждарлар" тўп назоратини ўз аўлларида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

64. "Насаф" таркибида ўзгариш: Калудерович ва Абдураҳимов ўрнига Нуруллоев ҳамда Турдалиев майдонга тушди.

62. Бозоров қулай позициядан ноаниқ зарба берди.

60. ГОЛ. Ҳисоб қисқарди.

Эльман Тагаевнинг идеал зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди.

59. Жарима майдонига яқин ҳудудда меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

57. "Аҳал" таркибида Ҳожовов ва Диниев ўрнига Маммедов ҳамда Султанов майдонга тушди.

55. Рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

53. "Аҳал" сафида Мейлис Диниевга сариқ карточка кўрсатилди.

52. Абдураҳимовнинг узатмасидан кейин Норчаев тўпга ета олмади.

50. Насруллаев ва Эргашевнинг тушунарсиз ҳаракатларидан сўнг рақиб қулай имкониятга эга бўлди. Аммо Шерзоднинг ўзи хатосини тузатиб, хавфни бартараф этди.

49. Иккинчи бўлимда ҳам назорат вакилларимиз томонда бўлиб турибди.

47. Уч рақибидан ўтиб жарима майдонига ёриб кирган Бозоров ҳужумни давом эттира олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+2. Танаффус!

45+1. СЕЙВ! Станоевичнинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

45. Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Алиқуловнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

42. Эльман Тагаев жарима майдони ичига хавфли узатма амалга оширди. Тўпга ташланган Эргашев уни ушлаб олди.

40. Бўлим сўнгига келиб, туркманистонликлар ҳам тенгма-тенг футбол намойиш эта бошлади.

38. Доимгидек, рақиб футболчилари Ойбек Бозоровга қарши бироз қўпол ўйин кўрсатмоқда.

36. Вакилларимиз тўп назорати орқали рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

34. Иккинчи голдан кейин "Аҳал" уйғонишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ "аждарлар" бўш келмаяпти.

32. ГОООООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Андрия Калудерович мўлжалда адашмади!

32. Жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундирган Бозоров зарба бера олмади.

31. Мейлис Диниевнинг узатмаси хавфли чиқди. Ҳайрият, Эргашев тўпга рақибдан олдин етиб келди.

29. Эльман Тагаев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Бироқ кейинги сафар бундай бўлмаслиги мумкин. Эшмуродов хушёрроқ бўлиши лозим. 

28. Гол уриб олган мезбонлар назоратни мустаҳкамлаш мақсадида олдинга ўтмоқда.

26. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очди!

Марко Станоевичнинг узоқ масофадан берган зарбаси супер голга айланди!

25. Аввалига Бозоров, сўнг Насруллаев жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар фаол ўйин кўрсатди. 

24. Мирза Бекназаровнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. "Аҳал" сезиларли даражада фаоллашди.

22. СЕЙВ! Дарвозаси томон келаётган тўпни Эргашев ушлаб олди.

21. "Насаф"нинг чап қаноти наригисидан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш этмоқда. Бир неча ўйинда майдонга туша олмаган Насруллаевда хатолар кўзга ташланяпти.

19. Андрия Калудерович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

17. Жарима майдони яқинидан дарвозани мўлжалга олган Марко ижрода адашди.

17. Эрта прессинг уюштириш орқали "аждарлар" рақибни ўз ярим майдонидаёқ хато қилишга мажбур қилмоқда.

15. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Алиқулов бироз ноаниқ зарба берди. 

14. СЕЙВ! Жарима майдонига кириб борган Норчаев бирга-бир масофадан зарба йўллади. Дарвозабон жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

12. Устунлик вакилларимиз томонда бўлиб турибди. Бироқ имкони борича тезроқ ҳисобни очиб олиш даркор.

10. "Насаф" бурчак зарбасидан кейин анча хавфли вазият яратди. Станоевичнинг узатмаси дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди.

8. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳозирча, сўнги пасни беришда техник хатога йўл қўмоқда.

6. Калудеровичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

5. Қанотда бир рақибидан ўтган Станоевич жарима майдонига пас берди. Ҳимоячилар тўпни Калудеровичгача ўтказмади.

4. Жарима майдони ичида Абдураҳимов йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни табиий, деб баҳолади.

3. Футболчиларимиз хавфли вазиятга эга бўлди. Бозоровнинг узатмасидан кейин Норчаев тўпга бироз ета олмади.

1. Илк зарба меҳмонларда. Эльман Тагаевнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

1. Учрашувга старт берилди! Олға, "аждарлар"!

19:57. Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар расмий жараёнларда иштирок этди.

19:45. Жамоа вакиллари мураббийлардан ўйинолди сўнгги кўрсатмаларни қабул қилиб олиш учун кийим алмаштириш хонасига йўл олди.

19:20. Футболчилар чигалёзди машқларини ўташ учун майдонга чиқиб келди. Супер ўйин стартига оз қолди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/08/2021 21:19
Бўшашмаймиз Насаф олғааааа....
&
Турсун Ғани
25/08/2021 21:02
Насафдан супер голлар. Ажойиб натижа ҳозирча 2:0 ғалаба. Олға Насаф.......