“Насаф” - “Бунёдкор”. Превью

Шу ҳафтанинг жума кунидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 18-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади. "Насаф" расмий сайти ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

ЎзПФЛ 18-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент)

18.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 21 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 12:29  “қалдирғочлар” фойдасига.

Бу жамоалар ўртасидаги  биринчи давра учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. Унда “аждарлар” 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.  

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида 10 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” ҳам Қаршидан 2 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 11та тўп киритилган. Тўплар нисбати 6:5. “Насаф” фойдасига.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида сўнгги ғалабасини 2010 йили нишонлаган.

Қизиқарлиси, “Насаф” ўз тарихида “Бунёдкор”ни Қаршида Бердиев бошчилигида илк марта 2013 йили мағлуб этган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:
28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор”  1:1

26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0

19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0

03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0

26.08.2012. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
 

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Айни пайтда “Насаф”  29 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 25 очко бор. Улар турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

Жамоа тўпурарлари

“Насаф” футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 15та тўп ўтказиб юборган. “Аждарлар”нинг барча голларига жами ўн икки нафар футболчии муаллифлик қилишган. Айни пайтда жамоа тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобига 10та гол ёзилган.

“Бунёдкор” жамоаси бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 16т тўп олиб чиқишган. “Қалдирғочлар”нинг голларига жами 6 нафар футболчиси муаллиф бўлган. Жамонинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамов ҳисобланади. Унинг ҳисобига 9та гол ёзилган.

Жамоалар 18 август куни ўзаро 22-учрашувда куч синашишади. “Насаф” ўзининг олий лигадаги 606-учрашувида майдонга тушади. Жамо ўз тарихидаги 340-ғалабасини нишонлаш арафасида турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!