"Насаф" - "Навбаҳор" ўйини "Спорт" ТВда жонли эфирда намойиш этилади
Бугун Ўзбекистон Лига кубогининг дастлабки тури старт олади.
Аввалроқ “Спорт” телеканали бугунги учрашувлар орасида “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни жонли эфирда намойиш этишини маълум қилгандик. Айни пайтда SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, телеканал дастурларида ўзгариш бўлган улар Тошкентдаги ўйинни ёзиб олинган, Қаршидаги беллашувни эса жонли эфирда намойиш этишади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Навбаҳор" ўйини 19:15да бошланса, “Пахтакор” - “Қўқон-1912” баҳси соат 19:00да старт олади.
Фикрлар