"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви ўтадиган "Марказий" стадион қорга бурканди (Фото)
Хабарингиз бор, эртага Суперлига 24-тур ўйинлари старт олади. Шанба куни 4 та учрашув бўлиши кўзда тутилган. Улар орасида "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви ҳам ўрин олган.
Айни пайтда юртимизда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, айрим вилоятларда қор ҳам ёғмоқда. Жумладан Қашқадарёда ҳам.
"Насаф" клуби матбуот хизмати эртанги ўйин олдидан стадион қор билан қоплангани кс этган расмларни тақдим этди.
Маълумот ўрнида, ушбу баҳс 13:30да бошланади.
Фикрлар